Жанубий Корея билан олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтирилади

0
93
марта кўрилган.

Жанубий Кореянинг Вусонг университети Президенти, Доктор Джон Эндикот бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ташриф буюрди, деб хабар беради Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги.

Делегация раҳбарига Вусонг таълим жамғармаси бошқарув кенгаши аъзоси Санг Хан Ким ҳамда Вусонг университетининг Бошқарувни режалаштириш департаменти директори Бюнгик Жунг ҳамроҳлик қилди. Меҳмонларни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Маджидов қабул қилди.

Икки томонлама бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Корея ўртасида олий таълим соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, малакали мутахассислар тайёрлаш борасида алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Жанубий Кореянинг Вусонг университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.