“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида манзилли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада аҳолига маҳаллий Кенгашларнинг депутатлик гуруҳлари томонидан ҳам амалий ёрдам бериб келинмоқда.
Кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ногирон фуқароларни карантин даврида қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳокимликлар, тижорат банклари мутасаддилари билан аҳолига “ҲУМО” пластик карточкалари тақдим этилмоқда.
Тошкент шаҳар ва Сергели тумани Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари Маҳалла ва оила масалалари вазирлигининг Сергели тумани бўлими ва «Асакабанк»нинг филиали билан ҳамкорликда фаолият юритишмоқда. Туманнинг саҳоватпеша тадбиркорлари томонидан 4 минг 460 нафар фуқароларга маблағлар ажратилди. Уларни 3 ой давомида 1 миллиондан жами 3 миллион сўмдан маблағ билан таъминланиб боришади.
Моддий ёрдамни манзилли етиб боришини таъминлаш мақсадида тумандаги “Навқирон” маҳалла фуқаролар йиғинида Сергели тумани Халқ депутатлари Кенгаши депутати Х.Дадабаев билан маҳаллада истиқомат қилаётган кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган ва ногиронлари бор оилалар аъзолари билан суҳбат ўтказдик. “ХУМО” пластик карталари тарқатилди.
Суҳбат жараёнида Юртбошимиз томонидан аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида олға сурилган ”Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташаббусини қўллаб қувватловчи тадбиркорлар томонидан ажратилган моддиий ёрдам бўйича тушунча бериб ўтилди. Бу каби тадбирлар туманнинг барча маҳаллаларида ўтказилмоқда.
Ҳаётхон ҚЎЧҚАРОВА, Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати