Мактаб ўқувчиси Мухлиса Насимова Спарк автомобилини қўлга киритди

0
931
views

Халқимизнинг “Илм кўкка етаклар” деган матали бежиз эмас, албатта.

Бухоро шаҳридаги 30-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Мухлиса Насимова “Ёш китобхон” танловининг республика босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллади. Танловнинг бош соврини Президент совғаси — Спарк автомашинасини қўлга киритди.

Ақл қувватни оромдан эмас машаққатли меҳнатдан олади деган ҳикмат ҳам шуда!

Аллома Алишер Навоийнинг сатрлари гўё  Мухлисага нисбат бериб айтилгандай.

Оз-оздан  ўрганиб доно бўлур,

Қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур.

Кундалик ўқишларига ҳар куни эътибор бериб борганлигининг самараси бу, азиз ўқувчилар!

Мухлисага келгуси фаолиятида ҳам омадлар тилаб қоламиз!

Р. САПАЕВА тайёрлади.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here