МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтди

0
92
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида. 

Президент Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кутиб олди.

Икки давлат раҳбарларининг суҳбати бўлиб ўтди, унда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари, халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди.

МДҲ норасмий саммитида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, 2020 йилда Ҳамдўстликда Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Шу билан давлатимиз раҳбарининг ташрифи якунланди. Президент Тошкентга жўнаб кетди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.