Минскда ўтказилган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги II жаҳон чемпионати ғолиблари

0
184
марта кўрилган.

Мамлакатимизда ўсмир спортчиларимизга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Минскда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги II жаҳон чемпионатида муваффақият қозониб, шоҳсупага кўтарилган ёш ҳамюртларимиз ўзбек шахматчиларининг  салоҳиятини, юримизда кучли шахматчиларнинг янги авлоди камолга етаётганини ўзида ифода этишди.

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Белорусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган шахматнинг блиц ва рапид йўналишида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 9 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар.

Мазкур жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз рапид йўналишида 2 та олтин (Ҳумоюн Бегмуротов, Умида Омонова), 2 та кумуш (Афрўза Ҳамдамова, Олмос Раҳматуллаев), блиц беллашувларида эса 3 та олтин (Ҳумоюн Бегмуротов, Афрўза Ҳамдамова, Умида Омонова) ҳамда 2 та кумуш (Руқия Олимова, Шаҳромбек Каримов) медалларини қўлга киритишди.

«Жаҳон чемпиони бўлиб, шоҳсупага кўтарилганимдан жуда хурсандман. Шахматчилардан норвегиялик Магнус Карлсенга ҳавас қиламан, унинг мухлисиман. Келажакда дунёнинг энг ёш гроссмейстери бўлмоқчиман, ундан ташқари катталар ўртасида жаҳон чемпиони бўлишни орзу қиламан», – деди рапид ва блиц йўналишидаги жаҳон чемпиони Ҳумоюн Бегмуротов.

« Беллашувларда кучли рақиблар кўп бўлди, аммо биз улардан кучли эканлигимизни намойиш этиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритдик. Бундан жуда хурсандмиз. Энди Испанияда ташкил қилинадиган анъанавий шахмат бўйича жаҳон чемпионатида қатнашамиз, у ердан ҳам чемпион бўлиб қайтмоқчимиз», – деди жаҳон биринчилиги ғолиби Афрўза Ҳамдамова.

Жавлон САЪДУЛЛАЕВ

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.