Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан хорижий етакчилар ва ҳамкорлардан қутловлар

0
213
марта кўрилган.

Муқаддас Рамазон ҳайити – Ийд ул-Фитр муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига жаҳоннинг турли мамлакатлари давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан қутловлар келмоқда, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Табрикномаларда Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром изҳор қилинган. Ушбу қутлуғ ва файзли кунларда хорижий етакчи ва ҳамкорлар бизга тинчлик, бахт-саодат, фаровонлик ва равнақ тилаб, дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга қатъий интилиш бидирган.

Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд,

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған,

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий,

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси,

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров,

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон,

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов,

Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов,

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев,

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён,

Қувайт Давлати Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ,

Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид,

Баҳрайн Подшоҳи Ҳамад бин Исо Ал Халифа,

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II,

Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо,

Филиппин Республикаси Президенти Родриго Дутерте,

Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Ёқуб,

Сурия Араб Республикаси Президенти Башар Асад,

Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос,

Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд,

Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён,

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,

Қувайт Давлати валиаҳди Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ,

Сингапур Республикаси Бош вазири Ли Сян Лун,

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён,

Туркий тилли давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев,

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий,

Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Муҳаммад ат-Таййиб,

Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.