Наманган шаҳрида II Халқаро асал фестивали

0
97
марта кўрилган.

Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” тематик паркида II Халқаро асал фестивали бошланди.

Мазкур фестивалда қўшни Қирғизистон, Қозоғистон Республикалари, Россия Федерациясидан жами 100 дан ортиқ асаларичилик билан шуғулланиб келаётган тадбиркор ва экспертлар ўз маҳсулотларини намойиш этади.

Фестивалнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳаитов, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.

Тадбир ўзаро ҳамкорлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, шунингдек, асаларичилик соҳасида халқаро тажриба алмашув платформасини яратиш, асаларичиликка инновацион технологияларни жорий этган ҳолда саноатлаштириш ҳамда дунёда шу йўналиш ривожланган Россия ҳамда Қозоғистон каби йирик 10 талик давлатлар ичидан жой олиш мақсадига қаратилган.

Фестиваль доирасида имконияти чекланган фуқаролар, кам таъминланган оилалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга 1000 кг миқдоридаги асал бепул тарқатилади.

Тадбир вилоятда ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ривож топишида ўз самарасини бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

Манбаа: ЎзА 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.