Ўзбекистоннинг «Насаф» жамоаси 5 март куни Осиё чемпионлар лигасининг учинчи тури доирасида ўйин ўтказди.
Баҳсда вакилларимизга Қатарнинг «Ал Садд» жамоаси рақиб бўлди. Қизғин кечган баҳсда Азизжон Ғаниевнинг 62-дақиқада киритган голи қаршиликларга ғалаба келтирди.
Ушбу ғалаба орқали «Насаф» очколари сонини олтитага етказиб олди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати