Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона марказида инновацион янгилик

0
598
марта кўрилган.

Наманган шаҳрида жойлашган Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона маркази ташкил топганига бу йил 100 йил тўлди. Вилоятдаги барча ахборот-ресурс марказларига услубий кўмак бериб келаётган 570 мингдан ортиқ китоб фондига эга ушбу зиё масканида   улуғвор ислоҳотлар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги кутубхонада муштарийларга замонавий андазаларда хизмат кўрсатишга эришиш мақсадида мазкур бино ва у жойлашган ҳуддудни реконструкция қилиш, ахборот-кутубхона марказини тубдан модернизациялаш бўйича кенг қамровли лойиҳа тайёрлади.

Ушбу лойиҳа асосида эндиликда бу зиё мажмуаси мамлакатимиз нашриётларида чоп этилаётган китоблар ва чет эл ёзувчиларининг асарлари билан янада бойитилади ва китобхонларга билим ва ахборот олишлари учун шинам шароит яратилади.

 Инновацион янгилик шуки, замонавий телекоммуникациялар ёрдамида масофадан туриб мамлакатимиз ва илғор хорижий давлатлар кутубхоналаридаги ресурслардан фойдаланиш имкони яратилади.

Бир сўз билан айтганда, кутубхона ҳозиргидан икки баробар кўп фойдаланувчига хизмат кўрсата оладиган имкониятга эга бўлади.

Юртбошимиз Наманган вилоятига сафарида мазкур лойиҳа билан танишар экан, уни қўллаб-қувватлашини, жумладан, ушбу маънавий қимматга эга лойиҳани қисқа муддатда амалга ошириш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, қарийб ярим гектарга тенг майдонда жойлашган кутубхона теварагини китоб мутолаасига қулай осойишта  бўлиши лозимлигини қайд этди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.