Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан жорий йилнинг биринчи чоракида 71 та Оилавий меҳмон уйлари қурилди.
Мамлакатимизда оилавий меҳмон уйлари сони 179 тага етди. Улардаги жойлар сони 1 589 тани ташкил этади.
Айни кунда Самарқанд вилоятида 34, Қашқадарё вилоятида 24, Тошкент вилоятида 22, Сурхондарё вилоятида 20, Бухоро вилоятида 19, Тошкент шаҳрида 18, Хоразм вилоятида 13, Жиззах вилоятида 10, Навоий вилоятида 7, Қорақалпоғистон Республикасида 6, Фарғона вилоятида 3, Андижон вилоятида 2, Сирдарё вилоятида 1 та оилавий меҳмон уйлари фаолият юритмоқда.
Ўтган уч ойда оилавий меҳмон уйлари 1966 нафар маҳаллий ва 2882 нафар хорижий, умуман 4848 нафар сайёҳни қабул қилган.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати