Ўқувчилар ўртасида «Турк болаларига ёрдам» мавзусида танлов

0
269
марта кўрилган.

Гурлан туманидаги 33-сон  умумтаълим мактабида  расм чизиш бўйича танлов ўтказилди.

«Турк болаларига ёрдам» мавзусидаги танлов чизмачилик фани ўқитувчиси Аманжулова Феруза раҳбарлигида ташкил этилди. Мақсад болаларнинг дунё воқеаларидан хабардорлигини ошириш, санъатга меҳрини, салоҳиятини юксалтириш ва зилзила туфайли жароҳат олган тенгдошларининг дардини  ҳис қилишга ўргатишдир.

Танловда 6-синф ўқувчилари Муҳаммедова Мадинабону 1-ўринни, Жўшбаев Азизбек 2-ўринни эгаллаб, туман босқичига йўлланма олишди.

Ўқувчиларимизга туман босқичида муваффакиятлар тилаймиз.

Жумагул Рўзметова, GUJUM.UZ cайтининг жамоатчи мухбири

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.