Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Илк куннинг ўзида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида 49 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда даст кўтариш машқлари ўз якунига етди. Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жамила Панфилова даст кўтаришда 79 кг билан бронза медалига сазовор бўлди.