Аввал хабар берганимиздек, Арманистонда ўтаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати жангларида етти нафар боксчимиз финал жангларига йўлланмани қўлга киритган эди.
Жаҳон чемпионатининг дастлабки финал жанглари якунига етди. Унда 4 нафар ҳамюртимиз олтин медал учун жанг қилди. Улар орасида +80 кг вазн тоифасида иштирок этган Собирахон Шаҳобиддинова ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритган бўлса, қолган 3 боксчимиз мусобақани кумуш медал билан якунлади. Бу албатта мамлакатимизда ўсмирларнинг спортга бўлган қизиқишини қўллаб қувватланаётганлигининг самарасидир.
Яна 3 нафар боксчимиз чемпионлик учун рингга кўтарилади.