Ўзбекистон Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинларида иштирок этади

0
233
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 3-14-июль кунлари Италиянинг Неапол шаҳрида талаба ёшлар ўртасида “ХХХ Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинлари” бўлиб ўтади, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати. Ушбу нуфузли спорт анжуманида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.

Кичик Олимпиада, дея таърифланадиган Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинлари ёки соддароқ қилиб айтганда Универсиада мана 50 йилдирки, аҳамияти жиҳатидан жаҳон спорт аренасида иккинчи халқаро комплекс тадбир ҳисобланади.

Универсиада – Халқаро талабалар спорти федерацияси (ФИСУ) шафелигида талабалар ўртасида ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Баҳсларда 18 ёшдан 26 ёшгача (25 ёшдан ошмаган) бўлган талабалар иштирок этишлари мумкин.

Бу галги Универсиадада 120 га яқин давлатдан 9000 нафарга яқин талаба спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Ёзги универсиада дастуридан жами 18 та спорт тури бўйича мусобақалар ўрин олган бўлиб, 42 нафар ўзбекистонлик талабалар енгил атлетика, дзюдо, таэквондо WТФ, бадиий гимнастика, теннис, спорт гимнастикаси, ўқ отиш ҳамда камондан отиш бўйича медаллар учун баҳс олиб боришади.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.