Шу пайтгача Ўзбекистон ҳукуматидан бу даражадаги ҳеч бир расмий вакил “Америка овози” ёки шу сингари хорижий ахборот воситалари билан очиқ ва юзма-юз мулоқот қилмаган. Биринчи бор Ўзбекистон республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева “Америка овози” телерадиосига интервью берди, дея хабар берилади uza.uz сайтида
Ўзбекистон республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ўзбекистонда бугун кунда хотин-қизлар мақоми, аёл нуфузига бўлган муносабат, уларнинг меҳнат шароити, яшаш тарзи, ижтимоий аҳволи хусусидаги саволларга батафсил жавоб қайтарган. Мамлакатдаги ислоҳотлар жараёнида етакчи роль ўйнаётган Танзила Норбоева билан бўлган мулоқотни “Америка овози” телерадиосида эълон қилинади. Сайтимизни кузатиб боринг.
Бизга маълум бўлишича, Т.Норбоева бу ҳафта Нью-Йоркда БМТ аёллар саммитида қатнашиб, сўнгра Вашингтонда АҚШ ҳукумати ва ноҳукумат ташкилотларнинг вакиллари билан музокаралар олиб борган.