Ўзбекистон Президенти «Aksa Enerji » компанияси билан ҳамкорликнинг истиқболли режаларини кўриб чиқди

0
27
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг «Aksa Enerji» компанияси раиси Жамил Казанчини қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Ушбу компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, унинг Ўзбекистон энергетика тармоғини кенгайтириш ва технологик модернизация қилиш лойиҳаларида иштирок этиш режалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Туркия компанияси билан ҳамкорликда Тошкент ва Бухоро вилоятларида умумий қуввати 740 мегаватт бўлган замонавий электр станцияларини қуриш лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилганини мамнуният билан қайд этди. Бугун Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 400 мегаватт бўлган янги электр станциясини ишга тушириш маросими бўлди.

Икки томонлама «йўл харитаси»га мувофиқ «яшил» энергетика соҳасида, жумладан, газ тақсимлаш тизимларини модернизация қилиш, биогаз станцияларини қуриш, саноат зоналарини энергия билан барқарор таъминлаш ва бошқа истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.