Ўзбекистон Президенти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро форумда иштирок этиш учун Туркманистонга келди

0
45
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 10 октябрь куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига  келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Давлатимиз раҳбари 11 октябрь куни туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Давлатимиз раҳбарини аэропортда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Тангригули Атахаллиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Асосий тадбирлар эртага, 11 октябрь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон етакчиси туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган » Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги – тинчлик ва тараққиёт асоси» халқаро форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.