Ўзбекистон Президенти  БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида кўплаб мамлакатларнинг  етакчилари билан учрашди

0
117
марта кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Дубай шаҳрида ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида кўплаб мамлакатларнинг  етакчилари билан учрашди.
 
Малайзия Подшоҳи Султон Абдуллоҳ Риоятуддин Ал-Мустафо Биллоҳ Шоҳ, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Индонезия Президенти Жоко Видодо,  Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан икки томонлама суҳбатларда кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Ҳамкорликни кенгайтириш йўллари муҳокама қилинди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котибининг ўринбосари, Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиав билан ҳам  учрашув ўтказди.
 

Ўтган ойда Самарқанд шаҳрида дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатлари делегациялари ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган БМТнинг Чўлланиш бўйича конвенциясини амалга ошириш қўмитасининг 21-сессияси сермаҳсул бўлгани катта мамнуният билан қайд этилди.

2024 йилда Саудия Арабистонида бўлажак конференция давомида Чанг ва қум бўронлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилиш масаласини биргаликда илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё иқлим ўзгариши университети негизида илмий ҳамкорлик ва тадқиқотлар ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.