Ўзбекистон Президенти “Марказий Осиё — ЕИ” саммитида нутқ сўзлайди ва Тошкентда Европа кенгаши Президентини қабул қилади

0
208
марта кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун  27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Тадбирда Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель ва минтақамиз мамлакатларининг етакчилари иштирок этиши кўзда тутилган.

Саммит кун тартибига мувофиқ, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Шу кун кечаси Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель Ўзбекистон Республикасига келиши кутилмоқда.

28 октябрь куни Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигига оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилади. 

Олий мартабали меҳмон юртимизга ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрига ташриф буюради.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.