Ўзбекистон Президенти МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбарини қабул қилди

0
139
views

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчиларининг мамлакатимиздаги миссиясига бошчилик қилаётган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Учрашув аввалида МДҲ Ижроқўми раиси давлатимиз раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалабага эришгани билан самимий қутлаб, мамлакатимиз фаровонлиги ва равнақини таъминлаш йўлидаги фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ва сайлов тартиботларини ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришилгани алоҳида таъкидланди.

МДҲ доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Ҳамдўстлик маконида, энг аввало иқтисодий йўналишда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдори эканини таъкидлади.

Хусусан, ташкилотнинг шу ойда видеоанжуман шаклида ўтказилган юбилей саммити якунида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here