Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади

0
107
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Учрашув аввалида Ақилбек Жапаров давлатимиз раҳбарига Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг самимий саломини етказди.

Жорий йилнинг январь ойида Бишкек шаҳрида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон-Қирғизистон кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, иқтисодиёт, савдо, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Автомобилсозликда, пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш, электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш, фойдали қазилмалар конларини биргаликда ўзлаштириш бўйича кооперация лойиҳаларини жадал суръатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашувда Қамбарота-1 ГЭСни биргаликда барпо этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини фаол тайёрлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Жорий йилда парламентлар, ҳукуматлар, экспертлар, жамоатчилик ва ёшлар даражасида икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қўшма тадбирларни ўтказиш мўлжаллангани таъкидланди.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.