Расмий тадбирлар якунига етгач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева шарафига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва унинг рафиқаси Эмина хоним томонидан қабул маросими ташкил этилди. Улар биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Тадбирда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этди.