Ўзбекистон Президенти ва Саудия Арабистони Валиаҳди кенг кўламли шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

0
65
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ва Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг биринчи саммити доирасида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Валиаҳд давлатимиз раҳбарини бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан дилдан қутлаб, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Мамлакатимиз етакчиси, ўз навбатида, Саудия Арабистони раҳбариятига юртимиз фуқаролари ҳаж ва умра амалларини адо этишларига яратилган шароитлар учун самимий миннатдорлик билдирди.

Музокараларда Ўзбекистон-Саудия муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўтган йилнинг август ойида ўтган икки томонлама саммит давомида қабул қилинган битим ва келишувларни сўзсиз амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга, қўшма корхоналар сони икки баробарга ошди. Етакчи “Acwa Power” компанияси иштирокида “яшил” энергетикада муҳим лойиҳаларни амалга ошириш бошланди. “Яшил водород”, нефть-кимё, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тиббиёт, туризм ва бошқа тармоқларда йирик инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Учрашувда халқаро сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.