Ўзбекистон Президенти Венгрия билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятларини қайд этди

0
27
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 7 май куни қўшма Ҳукуматлараро комиссия тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийяртони қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Петер Сийярто давлатимиз раҳбарига Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда учинчи Тошкент инвестиция форуми муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Учрашувда Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Икки мамлакат стратегик шериклиги изчил мустаҳкамланиб, амалий алоқалар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом этмоқда. Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга кўпайди, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони ошмоқда.

Саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, логистика, кўчмас мулк объектларини қуриш ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди. Тошкент вилоятида Венгрия ва Европа компанияларининг лойиҳалари учун махсус иқтисодий зонани тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди.

Гуманитар алмашинув ҳам кенгаймоқда. Талабаларимиз Венгриянинг етакчи олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилотидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.