Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

0
93
марта кўрилган.

24 январь куни Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Давлатимиз раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олди.

Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар.

Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Хитой мадҳиялари янгради.

Фахрий қоровул бошлиғи Президентимизга рапорт берди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.