Асосий тадбирлар якунига етгач, Япония Бош вазири Синдзо Абэ ва унинг рафиқаси Акиэ Абэ томонидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева шарафига тантанали қабул маросими ташкил этилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Тадбирда Япония ҳукумати, Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси, Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари, шунингдек, атоқли давлат арбоблари иштирок этди.