Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи — ифтихор, ғурур ва шон-шарафимиз рамзи

0
901
марта кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи тўғрисидаги Қонун қабул қилинганининг 28 йиллиги  мамлакатимиздаги барча таълим муассасаларида, ташкилотларда  кенг нишонланмоқда! Жумладан,  Мудофаа вазирлигида Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Байроғимиз – фахру ғуруримиз” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор А.Икромов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М.Ҳожиматов, Ўзбекистон халқ шоири И.Мирзо, Ўзбекистон халқ артистлари А.Рафиқов, З.Неъматовлар сўзга чиқиб, байроғимиз чексиз ифтихор, ғурур ва шон-шарафимиз рамзи, халқимиз қатъий иродаси ифодаси эканини таъкидлади.
 
Тадбирда байроғимизга ҳурмат бажо келтириш эътиборга моликлиги, ҳарбий қисм ва ҳарбий гарнизонларда давлат байроғи тўғрисида аскарларга алоҳида дарслар ўтилаётгани айтиб ўтилди. Байроқ матонат ва жасорат рамзи бўлиб, уни ҳимоя қилиш ватанни ҳимоя қилиш экани ҳақида сўз юритилди.
 
 
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.