Ўзбекистон  Президенти ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Остонага келди

0
37
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 3 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига  келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Тадбирларда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинади.

Остона халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Ўзбекистон Президенти хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Эртага мамлакатимиз етакчиси саммит ишида қатнашади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.