Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Кеча давлат раҳбарлари «Кўксарой» қароргоҳида самарали музокаралар ўтказиб, уларда кўп қиррали ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар. Бугун Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрдилар.
Умуман, Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи кун тартибининг кенглиги ва эришилган келишувларнинг аҳамиятига кўра икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган муҳим воқеа бўлди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кузатиб қўйди.