Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид ўн иккита ҳужжат имзоланди

0
139
марта кўрилган.

Кўксаройда ўтган музокаралар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Қўшма баёноти қабул қилинди, дея хабар берилади prezident. uz сайтида.   

Икки мамлакат ҳукумат ва вазирликлари ўртасида туризм, инвестиция, солиқ, адлия, қишлоқ хўжалиги, маданий мерос ва спорт соҳалари, ташқи ишлар ва ёшлар масалалари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди. 

Президентлар бўлиб ўтган музокаралар ва эришилган келишувлардан мамнунлигини, Ўзбекистон билан Миср муносабатларида янги босқич бошланганини таъкидлади.  

“Абдулфаттоҳ ас-Сиси жанобларининг Ўзбекистонга биринчи расмий ташрифи икки мамлакат муносабатларида тарихий аҳамиятга эга бўлди. Очиқ, дўстона ва амалий руҳда ўтган музокараларимиз барча масалалар юзасидан ёндашув ва қарашларимиз ўхшашлигини кўрсатди. Ишончим комилки, бугунги келишувлар Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги муносабатларни сифат ва моҳият жиҳатидан бойитиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янги, юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Миср Президенти Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг барча соҳалари бўйича келишиб олганини, бу келишувлар келгуси ташрифларга дебоча ва улкан натижаларга пойдевор бўлишини таъкидлади. 

Абдулфаттоҳ ас-Сисининг мамлакатимизга расмий ташрифи бугун якунланади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.