Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Чўлпонота шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш асосида яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари долзарб минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашуви якунланди.
Аэропортда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси — Президент Администрацияси раҳбари Акилбек Жапаров кузатиб қўйди.
Давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.