Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматовдан кейин боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. У финалда Мексикалик боксчига қарши ғалаба қозонди.
Яна бир боксчимиз Лазизбек Муллажонов Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистон Миллий университети иқтидорли спортчи-талабаси, таэквондо (WТ) спорт тури бўйича курашчи Улуғбек Рашитов барча рақибларидан устун келиб, 2 карра Олимпия чемпиони деган унвонга сазовор бўлди. Натижада Ўзбекистонимиз спортчилари умумжамоа ҳисобида 206 та давлат орасида 14-ўринни эгаллаб турибди. Спортчиларимиз 5 та олтин ва 3 та бронза медалига эришдилар.
27 июль куни Франция пойтахтида очилган XXXIII Ёзги олимпия ўйинлари 11 августга қадар давом этади.
Мамлакатимиз байроғини спорт майдонларда юқори кўраётганларни қутлаймиз! Барча спортчиларимизга омад тилаб қоламиз!
Саъдуллаев Жавлон тайёрлади.