Бангкокда ўтаётган бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун ажойиб натижаларга бой бўлмоқда.
Бугун йигитлар ўртасидаги ярим финал жанглари якунига етди. Унда рингга кўтарилган 11 нафар вакилимиздан 10 таси ўз жангини муваффақиятли якунлаб, финал йўлланмасини қўлга киритишди!
Бу билан Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси энг кўп финал йўлланмаси соҳиби бўлган жамоага айланди.
Ж. САЪДУЛЛАЕВ