Пойтахтимизда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Руслан Абдуллаев учинчи ғалабасига эришди. Маврикийлик Ричарно Колинга қарши рингга чиққан юртдошимиз шоҳсупа сари яна бир дадил қадам ташлади. Энди Абдуллаев чорак финалда франциялик Лоунес Хамроуига қарши рингга кўтарилади.
Бухоролик боксчи Саиджамшид Жафаров (-71 кг) жаҳон чемпионатидаги иккинчи жангини ўтказди. Мексикалик Марко Вердега қарши баҳс олиб борган юртдошимиз ишончли ғалаба билан чемпионатдаги юришини давом эттирадиган бўлди.
Жаҳон чемпионатида -67 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам баҳсларга киришди. Юртдошимиз биринчи босқичда япониялик Юто Вакитага қарши жанг қилиб, ғалабага эришди.
gujum.uz