Президент қарорига кўра Маданият вазирлиги ҳузурида Маданий мерос департаменти ташкил этилади

0
379
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 2018 йил 19 декабрь куни имзоланди.

Ҳужжат шундай фахрли фикрлар билан бошланади: «Ўзбекистон халқининг умуммиллий бойлиги ҳисобланадиган маданий меросимизни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва ундан фойдаланиш борасида мамлакатимизда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий марказлари ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига, “Бойсун маданий муҳити”, “Шашмақом мусиқаси”, “Наврўз”, “Катта ашула”, “Аския”, “Палов маданияти ва анъаналари” номзодлари Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига, Усмон Қуръони, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар тўплами, Хива хонлиги девонхонаси ҳужжатлари Жаҳон хотираси рўйхатига киритилгани юртимиз маданий меросининг дунё миқёсида эътироф этилганига ёрқин мисол бўла олади»

Шунингдек,  ҳужжатда Ўзбекистон халқининг умуммиллий бойлиги ҳисобланадиган маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этишда фан ва инновацион технологиялар ютуқларидан самарали фойдаланмаслик натижасида лойиҳалаш, реставрация-тиклаш ишлари моддий -маданий мерос объектларининг ноёблигини сақлаб қолишга салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилган.

Қарор моддий -маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш ва юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини оширишда уларнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш ҳамда моддий — маданий мерос соҳасидаги давлат назоратини тубдан такомиллаштириш мақсадида қабул қилинаётгани  таъкидланиб,  қуйидаги чора-тадбирларни назарда тутади:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ҳамда унинг минтақалараро (минтақавий) давлат инспекциялари негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданий мерос департаменти ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ташкил этилмоқда.

Қарорда департаментнинг асосий вазифалари  белгилаб берилган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.