Президент Шавкат Мирзиёев яна бир истиқболли лойиҳа билан танишди

0
195
марта кўрилган.

Президентимиз ғояси асосида Ўзбекистон автотранспорт соҳасидаги яна бир янги ташаббус — Тошкентда фуқаролик авиациясининг муҳим тармоқларидан бири бўлган ишбилармонлик авиациясини ташкил этиш лойиҳаси. Бу Марказий Осиё минтақасидаги биринчи ва ягона бўлган тизимдир. Мамлакатимиз раҳбари ана шу лойиҳа доирасида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Лойиҳа тақдимотида айтиб ўтилганидек, ишбилармонлик авиацияси якка тартибдаги ҳамда корпоратив парвозлар, шунингдек, улар билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш, авиация техникасига ёрдам бериш, уларни эксплуатация қилиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

“Ҳар бир мамлакат иқтисодиёти ривожида транспорт-коммуникация тизими муҳим аҳамият касб этади. Ишбилармонлик авиацияси бу янги имкониятлар, тадбиркорлар учун қулай шароитлардир”, — деди Президент Шавкат Мирзиёев. Янги лойиҳа хорижлик инвесторлар қатори ўзбекистонлик ишбилармон доира вакилларига ҳам маҳсулотларини ташқи бозорларга етказиб бериш, ўзаро бизнес-шериклар топишда катта ўрнига эга бўлади.

Тақдимот жараёнида мамлакатимиз раҳбари хорижлик делегацияларга юксак даражада хизмат кўрсатувчи янги ҳаво портига мос равишда бу ерда кўплаб инфратузилма объектлари, меҳмонхона, бизнес марказларини бунёд этиш борасида мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.