Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.
Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.