Қозоғистондаги халқаро мусобақада юртимиз теннисчилари совриндор бўлишди

0
96
views

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида стол тенниси бўйича мукофот жамғармаси 30 минг АҚШ доллар бўлган “Kazakhstan International Open” халқаро турнирида ғолиблар номи аниқланди.

Илк маротаба ўтаётган мусобақанинг катталар ўртасидаги аралаш жуфтлик баҳслари финалида Муҳаммад Ўктамбоев ва Сўғдиёна Мадалиева тандеми финалга чиқди. Афсуски, мусобақа финалида юртимиз спортчилари россиялик Максим Кабуркин ва Валерия Котчурга қарши  баҳсда  ўзларидан анча тажрибали рақибларига имкониятни бой бериб қўйдилар ва кумуш медалга сазовор бўлишди.

gujum.uz

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here