Саида Мирзиёева: Ўқувчиларга шароит яратмасдан туриб, таълим сифатида ҳақида гапириш бефойда

0
132
марта кўрилган.

Афсуски, чекка ҳудудлардаги айрим мактабларимизнинг аҳволи ниҳоятда аянчли.

Мен Ангор туманидаги 9-мактабни кўздан кечириб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Бу ерда энг бирламчи шароитлар ҳам йўқлиги, коммуникация, мактаб жиҳозлари, ҳаттоки ўқувчилар учун жой етарли эмаслигини кўриш мен учун оғриқли бўлди.

Мактабларга эҳтиёж мунтазам равишда ошяпти. Туғилишлар сони йилдан йилга кўплиги учун ҳам баъзи мактабларда битта синфда 40 тагача ўқувчи ўтиргани ҳам бор гап. Ҳали яна кўплаб ўқув ўринлари барпо этилиши керак. Бу оғир жараён. Лекин бу муаммоларни ҳал этмасликнинг иложи йўқ, ўқувчиларга шароит яратмасдан туриб, таълим сифатида ҳақида гапириш бефойда.

Таълимсиз тараққиётга эришиб бўлмайди деб доим бонг уриб келаётган Президентимизнинг асосий устувор мақсадларидан бири ҳам таълим эканлиги бежиз эмас. Президент далани эмас болани танладилар. Ўқитувчилар пахта балосидан озод бўлди. Уларни таълимдан бошқа мажбурий меҳнатга жалб қилиш каби ҳолатлар учун жиноий жавобгарликкача бўлган жазо чоралари белгиланди. Бошланғич синфлар учун замонавий ўқитиш тизими шу йил сентябрь ойидан жорий этиляпти. Инглиз тилини ўргатиш учун хориждан чет тили мутахассислари олиб келиняпти, мактаблар учун замонавий жиҳозлар ажратиляпти. Буларнинг барчаси — ушбу йўналишдаги ишларнинг айримлари холос.

Тез орада ушбу мактабни таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари бошланади. Лекин бу ишлар кимдир келгани учун эмас, тизимли йўлга қўйилиши ва ҳар куни давом эттирилиши керак. Токи энг чекка қишлоқ мактабирида ҳам энг камида зарур шароит бўлсин. Ана шундагина биз кўзлаган мақсадимиз — сифатли таълимга эриша оламиз.

Манбаа: Саида Мирзиёева канали

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.