Шарифа Давронова Осиё чемпионатида ғалаба қозонди

0
139
марта кўрилган.

Қувайтда 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг биринчи кун баҳсларидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.

Мамлакатимизга дастлабки медални 3 ҳатлаб сакраш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Шарифа Давронова келтирди. Аҳамиятлиси, у чемпионликни бу гал узунликка сакраш йўналишида амалга оширди. Ҳамюртимиз шахсий рекордини янгилаб, 6,06 метр натижа билан якунлади.

Ушбу йўналишда иштирок этган бошқа бир атлетимиз Хушноза Шавкатова 5,78 метр билан тўртинчи ўриндан жой олди.  Иккинчи ва учинчи ўринларни Ҳиндистон ва Гонконг спортчи қизлари эгаллади.

  1. Шарифа Давронова (Ўзбекистон) – 6,06 метр
  2. Моҳам Мубсина (Ҳиндистон) – 5,91
  3. Жиа Йин (Гонконг) – 5,81
  4. Хушноза Шавкатова (Ўзбекистон) – 5,78

 GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.