Президент Шавкат Мирзиёев Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 5 декабрь куни давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрига келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Икки мамлакат етакчиларининг қисқа суҳбати бўлиб ўтди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 декабрга мўлжалланган. Олий даражадаги музокараларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодиёт ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш иқтиқболлари муҳокама қилиниши, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши режалаштирилган.
Учрашув натижалари бўйича 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган.