Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрига келди

0
103
views

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 24 август куни Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди. 

Давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Э.Оразгелдиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президентимиз бугун Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади. Саммитда Орол денгизи ҳавзасининг экологик аҳволини яхшилашда Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти билан учрашув ўтказади, дея хабар берилади prezident. uz сайтида.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here