Пойтахтимизда шахмат бўйича 6 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати ниҳоясига етди.
“International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтган шахмат турнирида спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида шоҳсупанинг энг юқори поғонасини эгаллашди. Кейинги ўринлар Қозоғистон ва Эрон шахматчиларига насиб этди.
Шахматчиларимиз рапид, блиц ва стандарт йўналишлари бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда 91 та медалга сазовор бўлган бўлса, шундан 26 таси олтин медалдир!