Энтони Жошуадан 22-жанг ва 22 ғалаба​

0
160
марта кўрилган.
Хабарингиз бор, бугун британиялик профессионал боксчи, WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа ҳамда россиялик профессионал боксчи Александир “Саша” Поветкин ўртасида супероғир вазн тоифасидаги жанг бўлиб ўтди.
 
Афсонавий “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтган баҳсда британиялик боксчи ғалаба қозонди.
 
Поветкин Жошуанинг 7 раунддаги зарбалар сериясидан сўнг, нокаутга учради ва жангни бой берди.
 
Эслатиб ўтамиз, бу Жошуанинг 22 жанги ва 22 ғалабаси эди. Энтони рақибларининг 21 баҳсда нокаут ҳолатида мағлуб этган.
 
“Саша” эса, мана шу жангни қўшиб ҳисоблаганда жами 36 марта жанг қилиб, уларнинг 34 тасида ғалаба қозонган ҳамда иккитасида мағлуб бўлган.
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.