Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтаётган қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида бугун яккалик беллашувларидаги плей-офф босқичида баҳслар давом қилмоқда.
Ушбу кун дастурида мусобақани бошлаб берган аёллар ўртасидаги шпага ҳамда эркаклар тоифасидаги сабля беллашувларида дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Финал босқичида иштирок этадиган ҳамюртларимиз – Шаҳзода Эгамбердиева италиялик Мара Наваррия билан, Муса Аймуратов эса украиналик Андрий Ягодка билан, Зуҳриддин Қодиров япониялик Кенто Ёшида билан баҳслашади.
Мамлаатимиз спортчиларига омадлар тилаймиз.