Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди

0
44
марта кўрилган.

Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари Президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

— Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация;

— Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

— Молиявий-техник ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

— Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

— инвестициялар, саноат ва илғор технологиялар, адлия, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, фойдали қазилмалар соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида идоралараро битимлар;

— Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома, Дипломатик академиялар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқалар.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.