Ташаббускор олима аёллар учун амалий ва инновацион лойиҳалар танлови

0
415
марта кўрилган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги «Олима аёллар» ташаббускор амалий ва инновацион лойиҳалар танловини эълон қилади (66-тур).

 Танловнинг асосий мақсади – республикамизда хотин-қизларни илм-фанга кенг жалб қилиш, фан-таълим ва иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларида илмий фаолият билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг янги ғоя ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ташаббускор амалий ва инновацион лойиҳалар натижалари бўйича иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг мавжуд муаммолари, реал эҳтиёжлари ҳамда ҳудудий муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий ҳажмдор маҳсулотлар ва инновацион технологияларни яратишдан иборат.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонининг 5.2-бандида белгиланган устувор вазифалар доирасида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан биргаликда ташкил этилмоқда.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорида белгиланган талабларга мувофиқ ўтказилади.

Танлов шартлари. Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар www.grant.mininnovation.uz – давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси орқали 2022 йилнинг 2 майига қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.

Лойиҳа ижрочиларининг таркиби фақатгина хотин-қизлардан иборат бўлиши, илмий жамоанинг ўртача ёши 45 ёшдан ошмаслиги, шунингдек илмий жамоада ёш олималар, иқтидорли талаба ва магистрантлар иштирок этиши лозим

Танловда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида ҳамда илмий фаолият билан шуғулланувчи бошқа ташкилотларда фаолият юритаётган илмий даражага эга хотин-қизлар иштирок этишлари мумкин.

Ижрочи ташкилот Илмий (илмий-техник) кенгаши мажлисининг баёнидан кўчирмада ва лойиҳанинг 4.6-бандида бажарилиши режалаштирилган илмий лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижа (якуний маҳсулот, янги ишланма, технология) қуйидаги минимум талабларга жавоб бериши қайд этилиши (асослаб берилиши) лозим:

аниқ иқтисодиёт тармоғидаги ёки муайян ижтимоий соҳадаги мавжуд муаммонинг илмий ечимини таъминлашга қаратилганлиги (йиллик талаб/эҳтиёж аниқ рақамларда кўрсатилиши лозим);

мавжуд/хорижий (импорт) аналоглари билан таққосланган ҳолда қиёсий устунлигининг мавжудлиги (аниқ рақамларда кўрсатилиши зарур);

тижоратлаштириш/жорий этишдан олинадиган аниқ иқтисодий (ижтимоий/амалий) самаранинг мавжудлиги.

Танловга бажарилиши бир йилга мўлжалланган амалий ва инновацион лойиҳалар қабул қилинади. Бажарилиши бир йилдан ортиқ муддатларга мўлжалланган илмий лойиҳалар дастлабки техник экспертизадан ўтказилмайди ва кўриб чиқилмайди.

Лойиҳа раҳбари томонидан танловга фақат битта лойиҳа тақдим этилиши мумкин. Агар лойиҳа раҳбари томонидан амалда илмий лойиҳа бажарилаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида бир турдаги иккита лойиҳага раҳбар бўлишига рухсат этилмайди.

Илмий лойиҳа ҳужжатларини грант.мининноватион.уз электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳужжатлар асл нусхаларининг пдф/доc шакли электрон платформага юкланиши лозим:

  • ижрочи ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган йўлланма хат (.пдф);
  • ижрочи ташкилотнинг илмий (илмий-техник) кенгаши қароридан кўчирма (.пдф);
  • амалий ёки инновацион лойиҳа матни (имзо ва муҳр қўйилган ҳолда пдф ва .доc/.доcх).

Тақдим этилган лойиҳалар танлов талабларига қатъий риоя қилинганлиги, лойиҳа материалларининг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги, кўчирмачиликка (плагиатга) йўл қўйилмаганлиги, ушбу мавзу доирасида аввал илмий лойиҳа бажарилмаганлиги, танлов талаблари асосида шакллантирилганлиги, шунингдек лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижаларнинг тадқиқот дизайнига мувофиқ тўлиқ асосланганлиги ва сўралган маблағларнинг танлов шартларида келтирилган молиялаштириш ҳажмига мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги бўйича дастлабки техник экспертизадан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПҚ-3855-сон қарорига мувофиқ, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилган амалий ва инновацион тадқиқотлар натижалари улар якунланганидан сўнг тўлиқ тижоратлаштирилиши шарт.

Тақдим этилган лойиҳалардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги ҳамда танлов ғолиблари томонидан илмий-техник лойиҳаларнинг натижадорлиги, тижоратлаштириш даражаси, танлов дастурлари вазифаларида белгиланган, кутилаётган натижаларни тўла ва ўз вақтида сифатли бажарилишига илмий лойиҳа раҳбарлари, илмий лойиҳани бажарувчи ташкилот раҳбарлари ва тегишли юқори турувчи ташкилотларнинг масъул ходимлари жавобгар ҳисобланадилар.

Тақдим этилган лойиҳада келтирилган илмий янгилик, ноу-хау ва ғояларни экспертиза жараёнларида очиқ муҳокамага қўйишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижрочи ташкилот ваколатли тузилмасининг (хизматининг) хулосаси лойиҳага илова қилиниши лозим.

Танловга тақдим этиладиган лойиҳани амалга ошириш учун сўралаётган умумий молиялаштириш ҳажмини (5-шакл) ҳисоблашда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ушбу ҳаволага жойлаштирилган ҳисоб-китоб шаклидан фойдаланиш тавсия этилади: http://grant.mininnovation.uz/site/example-docs.

Эслатма: Танловга тақдим этилган лойиҳаларнинг ҳар бир босқичда кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар грант.мининноватион.уз электрон платформасида лойиҳа раҳбарларининг шахсий кабинетларида кўрсатиладиган интерактив хизмат орқали тақдим этиб борилади.

Илмий лойиҳаларни грант.мининноватион.уз электрон платформасининг «Танловга илмий лойиҳа тақдим этиш» саҳифаси орқали электрон рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ техник масалалар бўйича Инновацион ривожланиш вазирлигининг техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш хизмати: +998-71-203-32-32, +998-90 989-92-94.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.