Нидерландияда ўтаётган нуфузли шахмат мусобақасининг “Мастерс” гуруҳида иштирок этаётган юртдошимиз Нодирбек Абдусатторов (2713) 5-турда тажрибали Магнус Карлсенга (2859) қарши баҳс олиб борди.
Қора доналарда ҳаракат қилган Абдусатторов 6 соатдан ошиқ давом этган баҳсда муваффақиятга эришди. Аҳамиятлиси, бу ғалабадан кейин 4 очко жамғарган юртдошимиз “Мастерс” гуруҳида якка пешқадамга айланиб олди.
Gujum.uz