Томошабинлар орзиқиб кутган жараён бошланди…

0
302
марта кўрилган.

Хабарингиз бор, Маданият вазирлиги ташаббусига асосан турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда “Мендирман Жалолиддин” тарихий сериали суратга олиниб, томошабинлар эътиборига ҳавола этилган эди.

Ушбу сериал нафақат икки давлат ўртасидаги маданий алоқалар мустаҳкамланишига ҳисса қўшди, балки ҳар икки томон киноижодкорлари учун ўзаро тажриба алмашиш майдони бўлиб ҳам хизмат қилди.

Бошланган эзгу ишни изчил давом эттириш мақсадида сериалнинг иккинчи мавсуми учун кастинг эълон қилинганди. Айни пайтда у якунланиб, 21 май кунидан эътиборан суратга олиш ишларига старт берилади.

Албатта, “Мендирман Жалолиддин”нинг иккинчи мавсуми ҳам “Bozdag’ film” кинокомпанияси томонидан суратга олинади ва 13 сериядан иборат бўлади.

Истанбулда суратга олиш ишларига тайёргарлик кўраётган ижодий жамоа таркибида ўзгаришлар кўп. Хусусан, иккинчи мавсумда Маҳлиёхон Асқаралиева, Жўрабек Арзиев, Жавоҳир Хўжаев ва қатор турк актёр, актрисаларидан иборат янги чеҳралар намоён бўлади.

Сериал ижодкорларига муваффақият тилаймиз.

Манбаа: Madaniyat.uz расмий канали

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.