Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юзага келган фавқулодда вазиятда ҳалок бўлган бешинчи фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди ва унинг шахси аниқланди:
1.И.Рахматов– 1996 йилда туғилган.
Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.
Ҳукумат комиссияси томонидан жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.
ЎзА